Хитойда Россия билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар бошланди
Маълумот берилишича, ҳарбий машғулотларда 13 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 500га яқин техника жалб қилинади.
Хитойнинг Нинся-Хуэй автоном районидаги “Цинтунся” полигонида Хитой-Россия ҳамкорлигидаги "Сибу/Ҳамкорлик-2021" оператив-стратегик ўқув машғулотлари бошланди.
Хабар қилинишича, Россия Су-30СМ қирувчи самолётлари билан иштирок этадиган машғулотлар 13 августгача давом этади.
"Россия ва ХХР ҳарбийлари разведка олиб бориш, шартли душманни топиш ва шартли душманнинг ердаги объектларига десант ташлаш ҳамда эгаллаш машғулотларини ўтказади", - дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Шарқий ҳарбий округнинг маълумот беришича, ҳарбий машғулотларда 13 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 500га яқин техника жалб қилинади.
Россия томонидан оператив-тактик авиация отряди ҳарбийлари, Байкалорти ўлкасидаги мотоўқчи бирликнинг шахсий таркиби қатнашади. Хитой томонидан пиёда қўшинлар ва ҳарбий-ҳаво кучлари иштирок этади.
Мавзуга оид
12:04 / 16.10.2024
Хитой дунёдаги биринчи 6 тоннали учувчисиз самолётни намойиш қилди
11:10 / 15.10.2024
Хитой Тайван яқинида йирик машғулот бошлади: қўшинлар орол блокадасини машқ қилмоқда
23:37 / 13.10.2024
Тайван Хитой авиаташувчиси сабаб ўз қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтирди
20:36 / 12.10.2024