Сурхондарёда савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 июль куни, Термиз тумани Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи, тадбиркор Ў.Мансур ИИВнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. У ўз мурожаатида, жорий йил 22 июлдан 23 июлга ўтар тунда, туманнинг Ш.Рашидов маҳалласида жойлашган савдо дўконидан 5,6 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғриликни туманнинг Ш.Рашидов маҳалласида яшовчи, Э.Жавоҳир содир этгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далиллар олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан 26 июль куни Э.Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024