Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Толибон" Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини ўз назоратига олди – ЕИ
ЕИ вакилининг айтишича, АҚШ ва НАТО кучларининг олиб чиқиб кетилиши афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларининг руҳини тушириб юборди.
"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини назорат қилмоқда. Бу ҳақда аноним қолиш шарти билан ЕИ вакили маълум қилди.
“Ҳозирда “Толибон” мамлакат ҳудудининг 65 фоизини назорат қилмоқда. Ғарб ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши туфайли Афғонистон қуролли кучларининг имконияти сезиларли даражада чекланди”, — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, толибларга қарши туриш вазифасини 75 мингга яқин махсус кучлар ҳарбийлари бажармоқда. Афғонистон армиясидаги ҳарбийлар сони 180 минг нафардан ортиқ.
ЕИ вакилининг айтишича, АҚШ ва НАТО кучларининг олиб чиқиб кетилиши афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларининг руҳини тушириб юборди. Унинг сўзларига кўра, логистика муаммолари сабабли мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари махсус кучларнинг операцияларини кўпинча қўллаб-қувватламаяпти.
Аввалроқ TOLOnews телеканали Фараҳ шаҳри "Толибон" назорати остига ўтгани ҳақида хабар берганди.
Маълумотларга кўра, толиблар Жузжон, Сарипул, Қундуз, Нимрўз, Тоҳар ва Саманган вилоятлари марказларини эгаллаган.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025