Жаҳон | 19:16 / 11.08.2021
9879
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ «Спутник V»ни сентябр ўрталарида маъқуллаши мумкин

Россияда «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида ўтган йил августда рўйхатдан ўтказилган.

Фото: REUTERS/Dado Ruvic

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг «Спутник V» вакцинасини сентябр ўрталарида маъқуллаши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ бош директори ёрдамчиси Марианжела Симао маълум қилди.

«Ҳозирда «Спутник» бўйича юридик жараёнлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу вакцинани COVAX механизми портфелига киритиш бўйича таҳлил ўтказишни бошладик. Аниқ муддатини билмаймиз, аммо сентябр ўрталарида маъқулланиши мумкин», — деди Симао.

Маълумот учун, Россияда «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида ўтган йил августда рўйхатдан ўтказилган.

«Спутник V» 70 давлатда рўйхатдан ўтказилган.

Мавзуга оид