19:00 / 13.08.2021
2010

Китобда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори пора билан қўлга тушди

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти Китоб туманида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори пора олаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 11 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХ Китоб тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда тумандаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтда ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. М.Х. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top