Фан-техника | 21:03 / 13.08.2021
44447
1 дақиқада ўқилади

Toyota компанияси Corolla моделининг 50 миллионинчи нусхасини сотди

Toyota компанияси 1966 йилдан бери ишлаб чиқараётган Corolla моделининг 50 миллионинчи нусхасини сотди. Ушбу модел 1997 йилдан бери дунёдаги энг кўп сотилувчи автомобиллар рейтингига етакчилик қилмоқда.

Фото: Toyota

Motor1 нашрининг хабар беришича, рейтингда Corolla’дан кейинги ўринни Volkswagen Golf эгалламоқда. Япон машинасидан 8 йил кейин пайдо бўлган ушбу модел ҳали 40 миллионлик чегарага етмаган.

Дунё бўйлаб 12та корхонада йиғилувчи Corolla 150дан кўпроқ давлатда сотилади. Toyota’нинг хабар беришича, дунёда ўртача ҳар 28 сонияда ушбу моделдан биттаси сотиб олинади.

Айни вақтда модел турли модификацияларда, жумладан, седан, универсал, купе ва хэтчбек вариантларда таклиф қилинади. Бундан ташқари, 2020 йилда моделнинг гибрид куч қурилмали кросс-версияси пайдо бўлган. Шунингдек, яқин орада моделнинг 300 от кучига эга спорт-версияси GR Sport пайдо бўлиши кутилмоқда.

 

Мавзуга оид