Спорт | 19:42 / 14.08.2021
70302
1 дақиқада ўқилади

Бекзод Абдураҳмонов ва Нигора Турсунқулова турмуш қурди

Ўзбекистонлик икки спортчи – Бекзод Абдураҳмонов ва Нигора Турсунқулова оила қурди. Эркин курашчи Абдураҳмонов ва таэквондочи Турсунқулованинг турмуш қуриши ҳақида Бекзоднинг опаси 6 август куни «Sport TV» эфирида айтган эди. Ўша куни Абдураҳмонов Токио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тўйда спортчилар оиласига президент совғалари топширилган.

Нигора Турсунқулова ҳам Токио олимпиадасида иштирок этган ва очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлганди. Таэквондочига олимпиада совриндори бўлиш насиб этмади.

Маълумот учун, 31 ёшли Бекзод Абдураҳмонов фаолияти давомида икки карра Осиё чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлган. 22 ёшли Нигора Турсунқулова ҳам таэквондо бўйича Осиё чемпиони ҳисобланади.

Мавзуга оид