Токио-2020. Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга яна бир медал тақдим этди
Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов қозоғистонлик курашчини осонлик билан мағлуб этиб, иккинчи уринишда Олимпиада медалига эга чиқди.

Фото: Ezra Shaw / Getty Images
Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини -74 кг вазн тоифасида ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов бронза медалига сазовор бўлди.
6 август куни тонгда Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш баҳсида Гвинея-Биссау вакили Аугусто Миданани таслим этганди.
Медал учун баҳсда унга 2019 йилги жаҳон чемпионати совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов 2 дақиқа 13 сонияда баҳс тақдирини ҳал қилди - бу вақтга келиб ҳисоб 13:2 кўринишини олгач, кураш тўхтатилди (қоидага кўра очколардаги фарқ 10 очкога етса ғолиб аниқ бўлади).
Шу тариқа Абдураҳмонов делегация ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасидаги тўртинчи медал бўлди. Бунгача таэквондочи Улуғбек Рашидов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза, оғир атлетикачи Акбар Жўраев олтин медалга эга чиққанди. Эндиликда Ўзбекистон умумий рейтингда 32-ўринни эгаллаб турибди.
- Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов 5 август кунги дастурда 1/8 финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесни 10:0 ҳисобида енгиб, чоракфиналга чиққанди. Бироқ 1/4 финалда россиялик икки карра жаҳон чемпиони Заур Сидаковдан енгилди. Сидаков финалга чиққани эвазига Абдураҳмоновда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолганди.
- Маълумот учун, жаҳон чемпионатларининг икки карра совриндори, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони ҳисобланган Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида бронза учун курашда имкониятни бой бериб қўйган эди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
-
Путин ва Трамп телефон орқали мулоқот қилди. У икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:46 / 19.05.2025
-
19 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 19.05.2025
Мавзуга оид

20:25 / 26.08.2021
Олимпиада совриндорларига автомобиллар билан бирга “чиройли” рақамлар ҳам совға қилинган

19:42 / 14.08.2021
Бекзод Абдураҳмонов ва Нигора Турсунқулова турмуш қурди

19:33 / 08.08.2021
Баҳодир Жалолов, Акбар Жўраев, Бекзод Абдураҳмонов – эксклюзив интервью (видео)

15:42 / 08.08.2021