Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади
Президент томонидан “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузуридаги Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази таркибида Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади. У отларнинг анатомияси, физиологияси, кўпайтириш биологияси, зотларни ўзгартириш ва бошқа масалаларни илмий томонидан ўрганувчи ихтисослаштирилган илмий ташкилот ҳисобланади.
Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
- от спортининг от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида “Qarshi Open”, Тошкент шаҳрида “Millatlar kubogi” халқаро турнирлари;
- замонавий бешкураш бўйича Тошкент шаҳрида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, “Tashkent Open”, “Central Asian Cup”, ушбу спорт турининг лазер-ран йўналиши бўйича “Central Asian Championship” халқаро турнирлари;
- поло бўйича Тошкент вилоятида “Amirsoy-Polo Cup”, Қашқадарё вилоятида “Kok-Saray Cup”, Тошкент шаҳрида “Tashkent Open” халқаро турнирлари ташкил қилинади.
2022 йил 1 сентябрга қадар:
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади;
- “Ўзсаноатқурилишматериаллари” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежи барпо этилади;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спортчиларнинг шуғулланиши, яшаши учун шароитларга эга бўлган замонавий 2 қаватли бинони қуриб фойдаланишга топширилади ҳамда ушбу бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси жойлаштирилади.
От спорти, замонавий бешкураш ва поло бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт кийимлари, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори воситалари, ускуналар ва материаллар, отларни ташишга мўлжалланган янги махсус автотранспорт (коневоз) воситалари ва тиркамалар, лазерли тўппонча ва нишонлар, поло таёғи 2024 йил 1 июлга қадар божхона божидан озод этилади.
Мавзуга оид
16:45 / 12.02.2026
От спорти федерацияси раиси БААдаги мусобақада 1-ўринни олди
19:12 / 26.06.2023
Миллий гвардиянинг от спорти мактабига 200 минг долларлик отлар харид қилинади
08:18 / 07.10.2021
От спорти бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси «Миллатлар кубоги»нинг финал босқичида қатнашди
16:47 / 30.07.2021