Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда вулқон отилиши натижасида янги орол пайдо бўлди
Япония соҳилбўйи қўриқлаш хизмати мамлакатнинг денгиз ҳудудида янги оролни аниқлади. Орол сувости вулқонининг отилиши натижасида ҳосил бўлган.
Kyodo News нашрининг хабар беришича, вулқон 13 августда отилган, орол эса 15 августда аниқланган. Япония метеорология агентлиги янги орол яқинида катта миқдорда тутун ва кул борлигидан огоҳлантирган.
Вулқон фаоллашгани сабабли унинг такроран отилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, янги орол бир километр диаметрга эга бўлиб, “С” ҳарфи кўринишини олган.
Японияда вулқон отилиши натижасида ороллар ҳосил бўлиши 1904, 1914 ва 1986 йилларда кузатилган. Бироқ ушбу оролларнинг барчаси ҳозирда сув остига кетган.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
16:56 / 03.06.2026