Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 30 йил ичида доимий аҳоли сони 13,9 млн кишига ошган
Ўзбекистон Республикасида 30 йилда доимий аҳолиси сони қанчага ўсгани маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн кишини ташкил этган.
Қайд этилишича, республиканинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн кишига ошган.
Билдирилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 35 млн кишига етгани хабар берилганди.
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони йил бошидан 301,3 минг кишига ошган. 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,9 млн кишини ташкил этмоқда.
Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг. Мамлакат аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 50,2 минг кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига ошган.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026