Ўзбекистон | 15:50 / 17.08.2021
4350
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга чой асосан Хитой ва Кениядан олиб келиняпти

Чой импорти 2,7 млн АҚШ долларига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 20та хорижий давлатдан қиймати 20,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 15,3 минг тонна чой импорт қилган.

Билдирилишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда чой импорти 2,7 млн АҚШ долларига ошган.

Ўтган олти ой мобайнида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 12,1 минг тонна;
  • Кения – 1,1 минг тонна;
  • Эрон – 575,7 тонна;
  • Индонезия – 347,4 тонна;
  • Ҳиндистон – 337,4 тонна;
  • Вьетнам – 254,6 тонна;
  • Россия – 216,9 тонна;
  • Шри-Ланка – 211,4 тонна;
  • БАА – 148,9 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид