Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида мактабнинг эски биносини бузиб олишга ҳужжат қилиб беришини айтиб фуқародан пул олиб, ўзлаштириб юборган мактаб ходимига жиноий иш қўзғатилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 25 июл куни Жарқўрғон туманининг Гулҳовуз маҳалласида яшовчи, Х.Чори туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда ёзилишича, Жарқўрғон тумани Ҳайитобод маҳалласида яшовчи Х.Жума ўзи ишлайдиган мактабнинг эски биносини бузиб олиши учун ҳужжат қилиб беришини ваъда қилган. Сўнг 2018 йил июлдан 2019 йил июлгача жами 74,7 миллион сўм олиб, ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзлаштириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, 5 август куни Х.Жумага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026