Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири тайинланди
Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси таркибида тайинлов амалга оширилди.
Унга кўра, Обиджон Қудратов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг мудири лавозимга тайинланди.
О.Қудратов Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025