Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон халқаро молиявий ёрдамдан маҳрум этилди
Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон ташкилотдан молиявий ёрдам ололмаслигини маълум қилди.
Фото: Rahmat Gul / Reuters
BBC News’нинг хабар беришича, жамғарма иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш доирасида 23 августда Афғонистонга 370 млн доллардан кўпроқ маблағ ўтказиб бериши керак эди. Бироқ толиблар ҳокимиятни эгаллагач, Афғонистоннинг халқаро ёрдам олиши чекланди.
ХВЖ матбуот котибининг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамиятда Афғонистонда толиблар ҳукуматининг тан олиниши борасида ойдинлик йўқлиги сабабли юз берган. “Ҳар доимгидек ХВЖ халқаро ҳамжамият фикрига кўра иш тутади”, деб айтган жамғарма вакили.
Ушбу чора АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти АҚШ марказий банкининг Афғонистонга тегишли бирорта ҳам активи толибларга берилмаслигини маълум қилгандан кейин кўрилган. Бундан ташқари, АҚШ конгресси аъзолари молия вазири Жанет Йелленга йўллаган мактубларида толиблар АҚШдан ёрдам олмаслигига кафолат берилишини талаб қилишган.
Аввалроқ Афғонистон марказий банки раҳбари Вашингтон Афғонистоннинг АҚШ Федерал захира тизимида сақланувчи 7 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйганини маълум қилган. Афғонистон президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ажмал Аҳмадий ўтган ҳафта Афғонистоннинг Da Afghanistan банки умумий захиралари 9 млрд долларни ташкил қилганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, халқаро стандартларга кўра, ушбу активларнинг катта қисми АҚШ ғазначилик облигацияларида ёки офшорларда олтинда сақланади.
ХВЖ аввал ҳам бошқа давлатлардаги тузумларга қарши шундай чекловлар киритган.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025