АҚШда довулдан кейин ўнлаб одамлар бедарак йўқолди
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида тропик довул “Фред” олиб келган кучли тошқинлардан кейин камида 35 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, довулдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларга йўқолганларни излаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун қутқарув гуруҳлари юборилган.
“Омон қолганларни аниқлаш ва йўқолганларни топиш учун бутун штатдан юборилган қутқарувчилар ёрдамида ташлаб кетилган автомобиллар, уйлар, биноларни текшириб чиқдик”, деб айтган шериф Грег Кристофер.
“Фред” довули ҳозирда тропик циклондан кейинги даражагача кучсизланган, бироқ ҳали ҳам хавф солмоқда. Унинг оқибатида торнадо ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган момақалдироқлар юз бериши прогноз қилинмоқда.
Мавзуга оид
21:25
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024