Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
2021 йил 19 август куни тахминан соат 01:30ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 31 ёшли фуқаро «Лаcетти» русумли автомобилни бошқариш давомида пиёдани уриб юборган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда, 51 ёшли фуқаро жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026