Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди
Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди.
Бош вазир матбуот хизмати хабарига кўра, дастлаб делегациялар раҳбарлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабулида бўлди.
Учрашувда ЕОИИ доирасида асосий эътиборни савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, туризм соҳаларини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги, Олий Евросиё иқтисодий кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Шундан сўнг, ҳукуматлар делегациялари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон томони кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беради.
Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистонда Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзо мамлакатлар билан иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.
Марказий Осиё минтақасида транспорт имкониятларидан кенг фойдаланиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур соҳани рақамлаштириш мамлакатлар салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
21:06 / 27.03.2026