Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июль ойида энг кўп «Damas» автомобили ишлаб чиқарилди
Июль ойида қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг июль ойида 5 090 дона “Damas” ишлаб чиқарилган.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:
“Damas” - 5 090 дона;
“Cobalt” - 4 529 дона;
“Lacetti-Gentra” - 4 304 дона;
“Labo” - 1 312 дона;
“Nexia T-250” - 499 дона;
“Spark” - 400 дона.
Аввалроқ, автомобил ишлаб чиқариш саноатида энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилгани хабар берилганди.
Статистика қўмитаси хабарига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-июль ойларида 36 317 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
14:36 / 12.01.2026