Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Афғонистондаги ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди
Эрон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга интилаётган ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда 23 августда Эрон президенти Иброҳим Раисий Австрия канцлери Себастян Курц билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди.
“Эрон Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда”, – дея Раисий сўзларини келтириб ўтди унинг матбуот хизмати. – Биз ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун жавобгарликни ҳис қилувчи ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”.
“Толибон” жангарилари 15 августда Кобулга жангсиз кирди ва бир неча соат ичида шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида мамлакатни тарк этди. Республика вице-президенти Амрулла Солиҳ президент йўқ бўлган шароитда ўзини давлат раҳбари деб эълон қилиб, “Толибон”га қуролли қаршилик кўрсатишга чақирди.
Мавзуга оид
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18 / 27.06.2026
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026