Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллионга яқинлашмоқда
1 август ҳолатига, Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 959,7 минг нафарни ташкил қилмоқда.
Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, уларнинг аҳоли сонидаги улуши 11,4 фоизни ташкил этган ҳолда 2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 134,5 минг нафар (3,5 фоиз)га кўпайган.
Пенсионер ва нафақахўрларнинг 57,7 фоизи (2 млн 245,5 минг нафари) – аёллардир.
Пенсия ва нафақа олувчиларнинг:
– 2 939,5 минг нафари (74,2 фоиз) ёшга доир пенсия (бундан 1 881,6 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар);
– 396,8 минг нафари (10,0 фоиз) ногиронлик пенсияси (162,8 минг нафари ёки 41 фоизи аёллар);
– 193,5 минг нафари (4,9 фоиз)ни боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олади;
– 429,9 минг нафари (10,9 фоиз) эса нафақа олувчилардир (бундан 201,1 минг нафари ёки 46,9 фоизи аёллар).
2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан:
– ёшга доир пенсия олувчилар сони 90,5 минг киши (3,2 фоиз)га;
– ногиронлик пенсияси олувчилар сони 10,2 минг киши (2,7 фоиз)га;
– боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оилалар сони 4,4 минг оила (2,3 фоиз)га;
– нафақа олувчилар сони 29,4 минг киши (7,3 фоиз)га ортган.
2020 йилнинг январ-июл ойларига нисбатан 36,7 минг нафар ёки 19,3 фоиз кўпроқ фуқарога пенсия ва нафақа тайинланди.
Aввалроқ, Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:19 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
17:32 / 26.10.2024
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловлари учун бир марталик компенсация берилади
20:56 / 20.10.2024