Ўзбекистон | 08:22 / 23.08.2021
6194
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Президентнинг "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори қоидалари ижроси юзасидан қабул қилинган. Ушбу ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасига штат жадвалига ва Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг тегишли тузилмалари тўғрисидаги низомларга қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни зарур назарий ва амалий кўникмаларга ҳамда юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш топширилган.

Шу муносабат билан:

  • Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низом;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисидаги низом;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бўлимлар тўғрисидаги низомларда қуйидагилар ёзилган:

  • уларнинг вазифалари ва функциялари;
  • ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • тузилмаси;
  • фаолиятини ташкил этиш;
  • таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизом ҳолатини ўрганиш тартиби ва бошқа масалалар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид