13:46 / 24.08.2021
3409

Тўрткўлда ИИБ ходимлари ака-укани калтаклагани айтилмоқда

Фото: KUN.UZ

Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари 2 эркакка куч ишлатиб, жароҳат етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича Тўрткўл тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва фуқаро Р.Ж.га етказилган тан-жароҳати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорни ИИБ ходимлари калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилганди.

Top