Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
Тўрткўл туманида MAN русумли юк машинасининг ёнилғи бакини пайвандлаш вақтида портлаш юз берди.
Тўрткўл туманида юк машинаси бакининг портлаши оқибатида икки киши жароҳат олди, деб хабар беради Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани Гулистон МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN маркали юк автомобилининг ёнилғи бакини пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида портлаш юз берган.
Натижада, MAN ва Ford русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган. Ҳодиса оқибатида 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
«Вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижондаги заправкада автомобил газ баллони портлаб кетиши оқибатида икки киши жароҳат олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026