Қорақалпоғистонлик 110 ёшли момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
Тўрткўл туманининг Мискин овулида яшовчи Саадат момо Абдуллаева бу йил 110 ёшни қаршилади. Меҳнат фаолиятини 1938 йилда колхозда бошлаган момо 2-жаҳон урушидан кейин узоқ йиллар мактабда фаррошлик қилган. Кўплаб невара, чевара ва эваралар қуршовида яшаётган Саадат момо яқинда президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланди.
Саадат момо Абдуллаева 1914 йил 1 январ куни Тўрткўл туманида туғилган. Турмуш ўртоғи урушда ҳалок бўлган. Фарзандлари билан ёлғиз қолган момо колхозда меҳнат қилиб, фарзандларини камолга етказган.
Саадат Абдуллаева урушдан кейин 31 йил мактабда фаррошлик қилган. У бир ўғли ва икки қизидан айрилган. Ҳозирда момонинг икки қизидан 8 невара, 15 чевара ва 4 эвараси бор.
Kun.uz 3 йил олдин Саадат момо ҳақида репортаж тайёрлаганди.
«Колхозда ишладим. Ер ағдардим. Қазув қаздим. У пайтлари техника йўқ эди. Каналларни қаздик. Ундан кейин техника чиқди.
Уруш даври ҳамма жангга кетди, кўпчилик ҳалок бўлди. Эрим ҳам урушдан қайтмади. Ҳатто ўлик кўмишга эркак қолмаганди. Бу ишни кекса аёллар бажарган вақтлари ҳам бўлган”, дея ҳикоя қилиб берганди ўшанда Саадат момо уруш йилларини эслаб.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошганлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Улар сафида Саадат момо Абдуллаева ҳам бор.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди
Жаҳон | 22:13
-
11 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:07
-
Юридик университетнинг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановни судга берди
Ўзбекистон | 22:02
-
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади
Ўзбекистон | 21:51
Мавзуга оид

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17:49 / 09.01.2025