Ўзбекистон | 19:06 / 27.08.2021
7472
1 дақиқада ўқилади

Экопартия раиси: “Биз сайловга ғалаба учун кирдик”

Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродов партия президентлик сайловида ғалаба қозониш учун қатнашаётганини айтди.

Экопартиянинг 27 августдаги қурултойида партия раиси Нарзулло Обломуродов президентликка номзод сифатида тасдиқланди. У тадбирдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

“Экологик партия президентлик сайловида муносиб иштирок этишни мақсад қилган. Сайловда энг муҳими – халқимизнинг ишончига кириш ва халқимизнинг кўпроқ овозига эришиш. Шу боисдан сайловолди дастуримиздаги барча 7 та йўналишлар бўйича ҳам ўз ишларимизни амалга оширамиз.

Биз, албатта, сайловга ғалаба учун кириб келяпмиз. Агар кучимизга, имкониятимизга ишонмаганимизда, энг муҳими – халқимизнинг экологияга эътиборига ишонмаганимизда, бу қадамларни қўймаган бўлардик”, – деди Обломуродов.

Мавзуга оид