Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кобулдаги терактни қатъиян қоралади
Ўзбекистон Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган террористик хуружларни қатъиян қоралаб, мамлакатдаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришишга чорлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда рўй берган сўнгги воқеалар бўйича баёнот берди.
«Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.
Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндашув намоён этишга чорлаймиз.
Ушбу шафқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.
Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади», дейилади баёнотда.
Афғонистонни тарк этиш истагида бўлган минглаб одамлар тўпланган Кобул аэропорти олдида пайшанба куни икки йирик портлаш рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 170га етган, яна мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026