Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Токиода кумуш медал олди
Пара-енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Токиодаги Паралимпиадада кумуш медални қўлга киритди.
Фото: Emilio Morenatti / thederrick.com
27 август куни пара-енгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Мирзаёрова 4.91 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди. 1-ўринни бразилиялик Коста де Оливейра (5 м) эгаллаган бўлса, 3-ўринни украиналик Юлия Павленко (4,86 м) эгаллади.
Асила Мирзаёрова ўзининг шахсий рекордини ҳам янгилади.

Асила Мирзаёрова Ўзбекистон делегациясига иккинчи медални тақдим этди. Мусобақаларнинг биринчи кунида сузувчи Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.
Мавзуга оид
11:30 / 18.02.2026
Россия ва Беларус паралимпиячилари ўз мамлакатлари байроғи остида иштирок этади
11:02 / 23.10.2024
Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди
16:18 / 30.08.2024
Паралимпия ўйинлари. Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
17:22 / 07.03.2022