Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон шахсий телефонидан фойдаланиб хавфсизлик қоидаларини бузган
Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва бошқа юқори лавозимлардаги вазирлар хавфсизлик қоидаларини бузиб, шахсий телефонларидан чет эллик амалдорлар ва тадбиркорлар билан мулоқотда бўлдилар, деб хабар беради The Times нашри. Бош вазир “Сиёсатчилар иш муаммоларини ҳал қилишда шахсий телефонларидан фойдаланмасликлари лозим”, деб сиёсатчиларга берган тавсиясини ўзи бузган.
Нашрнинг ёзишича, жаноб Жонсон телефонидан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга Англиянинг “Newcastle” футбол клуби сотилиши мумкинлиги ҳақида хабар юборган. Шунингдек, Борис Жонсон Dyson электр асбоблари компанияси бошқарувчиси тадбиркор Жеймс Дайсон билан шахсий телефони орқали ёзишмалар олиб борган. Улар компания учун солиқ имтиёзларини муҳокама қилишган.
2019 йилда парламент сайловларидан сўнг Борис Жонсон ҳукумат аъзоларига телефон ва электрон почталарни бузиш хавфини кўрсатиб, шахсий электрон қурилмаларни хизмат вақтида ишлатмасликни тавсия қилган.
Мавзуга оид
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025
1,3 млн долларлик экспорт: Ўзбекистон телефонлари 5 та мамлакат бозорига чиқди
11:09 / 11.11.2025
Хитой ва Ветнам — асосий манба: 3,2 млн телефон импорт қилинди
13:10 / 29.10.2025