Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрадаги энг шимолий орол аниқланди
Гренландия яқинида янги орол аниқланди. У Копенгаген университети олимлари гуруҳининг Гренландияга экспедицияси давомида топилган.
Олимларнинг таъкидлашича, топилган орол сайёрамиздаги энг шимолий қуруқлик ҳисобланади.
“Биз янги орол очмоқчи эмасдик. Биз у ерга шунчаки намуналар йиғгани борган эдик”, – деб айтган Гренландиядаги Арктика станцияси тадқиқот маркази раҳбари Мортен Раш.
Олимларнинг айтишича, улар ўзларини дастлаб Оодаак оролига келган деб ўйлашган. Бироқ оролнинг аниқ жойи текширилгандан кейин у бошқа бир ороллиги маълум бўлган. Олимлар оролни “Кекертак Аваннарлег” деб аташни таклиф қилишган. Бу Гренландия тилида “энг шимолий орол” деган маънони англатади. Экспедиция давомида орол музлар ҳаракати натижасида ҳосил бўлганини аниқлашга муваффақ бўлинган.
Орол Гренландия соҳилларидан 780 метр шимолий-ғарбий узоқликда жойлашган. У кичик ўлчамли бўлиб, унинг диаметри бор-йўғи 30 метрни ташкил қилади.
Экспертларнинг таъкидлашича, оролнинг пайдо бўлиши глобал иссиқлик оқибати ҳисобланмайди.
“У орол деб топилиш учун барча мезонларга эга. Айни вақтда у сайёрамиздаги энг шимолий ер ҳисобланади”, – деб айтишган олимлар ва бундай ороллар тез-тез пайдо бўлиб, сўнгра йўқолиб кетишини қўшимча қилишган.
Мавзуга оид
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
09:35 / 19.05.2026
Трамп Гренландияни эгаллаш режасидан воз кечмаган
08:56 / 18.05.2026
Politico: Трамп Гренландия билан алоҳида келишув тайёрламоқда
09:30 / 10.04.2026