09:56 / 30.08.2021
72426

Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросимида биринчи президентни ёдга олди

Айни пайтда пойтахтдаги Кўксарой қароргоҳида юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда сўзга чиққан давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқини табрик билан бошлади:

“Авваламбор, сизларни буюк байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Сизларни яхши кайфиятда кўриб турганимдан хурсандман.

Вақт шиддат билан ўтяпти. Мустақиллик онларида туғилган фарзандларимиз бугун 30 ёшга киряпти. Биринчи президентимиз томонидан амалга оширилган улкан ишлар бугун ёдимизда турибди. Биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз. 

Сизларни мукофотловчи фармонга имзо чекиш жуда оғир масала. Чунки ҳамма тавсия қилади, лекин масъулият бир одамда. Шу одам халқни рози қилиш учун имзо чекади. Халқимиз мукофотланганларни кўриб, “Муносиб инсонлар тақдирланибди” дейишлари лозим.

2020 йил биз учун катта-катта синовлар йили бўлди. Аммо матонатли халқимиз билан бу синовларни енгиб ўтмоқдамиз. Бу синовлар бизни кўп нарсага ўргатяпти, кучли қиляпти”, деди президент ўз сўзи бошида.

Top