Жаҳон | 01:01 / 30.08.2021
5976
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда эмлаш марказларига терактлар уюштирилиши мумкинлиги айтилди

Фото: Depositphotos

Швейцария разведка хизмати (SRC) коронавирусга қарши эмлаш марказларига терорчилар ҳужум уюштириши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳақда Neue Zürcher Zeitung нашри маълум қилди.

Разведка хизмати айни вақтда Швейцария ҳудудида терактлар уюштирилиши хавфини юқори деб баҳоламоқда. Жумладан, жангарилар вакцина ташувчи транспортни нишонга олиши мумкин.

SRC Афғонистондаги вазиятга ҳам изоҳ берди ва унинг оқибатлари Швейцарияга қандай таъсир қилиши мумкинлигига баҳо берди. Разведка экспертларининг таъкидлашича, Афғонистонда ҳокимиятнинг толиблар томонидан эгаллаб олиниши терорчилик таҳдиди даражасини баҳолашда ҳеч нарсани ўзгартирмайди. “Эмлаш марказлари, вакциналарни ташувчи машиналар ва уларни ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳужумга олиниши мумкин”, деб маълум қилган SRC вакили Изабель Грабер.

Бироқ, таъкидланишича, Швейцария разведкасида мамлакатда теракт уюштирилиши мумкинлигининг бирор бир тасдиғи йўқ.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид