Тожикистонда Россия ҳарбийлари иштирокида тактик машғулотлар бошланди
17 август куни Тожикистонда жойлашган Россия 201-ҳарбий базасининг мингга яқин ҳарбий хизматчилари Ляур ва Самбули полигонларида бир ойлик ҳарбий машғулотлар бошлаганди.
Тожикистон тоғларида бошланган тактик машғулотларда 500 нафарга яқин россиялик ҳарбийлар қатнашмоқда, деб хабар берди Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, улар мотоўқчи бўлинмалар ҳарбийлари ҳисобланади.
17 август куни Тожикистонда жойлашган Россия 201-ҳарбий базасининг мингга яқин ҳарбий хизматчилари жанговар тайёргарлик кўникмаларини мустаҳкамлаш учун Ляур ва Самбули полигонларида бир ойлик ҳарбий машғулотлар бошлагани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Тожикистонда мамлакат ички ишлар вазирлиги ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги антитеррор машғулотлари ўтказилди.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
12:47 / 13.07.2024
Хитой ва Россия Жанубий Хитой денгизида қўшма ҳарбий машғулотлар бошлади
13:32 / 04.07.2024
Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди
10:41 / 29.06.2024