БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистон бўйича резолюция қабул қилди
Хавфсизлик кенгашининг 13 аъзоси Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга овоз берди. Россия ва Хитой бетараф қолди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Франция ва Буюк Британия билан ҳаммуаллифликда Афғонистон бўйича резолюция қабул қилди. «Толибон» афғонлар ва чет эл фуқароларининг хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирилди. Хавфсизлик кенгашининг 13 аъзоси Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга овоз берди. Россия ва Хитой бетараф қолди.
Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан атиги бир соат ўтгач, Қўшма Штатлар Афғонистон ҳудудидан қўшинларни олиб чиқиш, Кобулдан тинч аҳолини эвакуация қилиш ва ўзининг бутун ҳарбий кампанияси якунланганини эълон қилди.
Қарорга кўра, Толибонга Афғонистон ҳудудидан бирон-бир мамлакатга таҳдид/ҳужум ёки террорчилик ҳаракатлари учун фойдаланмаслик, мамлакатда инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, болалар ва миллий озчиликлар ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаш вазифалари юкланди.
Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, Афғонистондаги ёрдамга муҳтож аҳолига кўмак кўрсатиш учун БМТ, унинг ихтисослашган агентликлари ва шерикларининг хавфсиз ва тўсиқсиз кириши таъминланиши керак.
Инклюзив сиёсий келишувга эришиш доирасида аёлларнинг бу жараёнда тенг иштирок этиши кўзда тутилган.
Ҳужжатдаги асосий нуқталардан бири – «Толибон»га афғонларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш ҳуқуқини турли назорат-ўтказиш пунктлари, шу жумладан, Кобул аэропорти орқали таъминлашга даъват этилган. Эндиликда Қўшма Штатлар томонидан аэропортнинг назорат қилинмаётгани сабабли бу айниқса жуда долзарблиги айтилган.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилднинг журналистларга берган интервьюсида таъкидланишича, резолюция устида ишланётганда Москва ва Пекиннинг хавотирлари ҳисобга олинган.
Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензянинг маълум қилишича, муаллифлар Россиянинг Афғонистон молиявий активларини музлатиб қўйишнинг салбий таъсирини матнда акс эттириш, шунингдек, «Исломий давлат» террорчилик гуруҳлари фаолиятини қоралаш ҳақидаги таклифини ҳисобга олмаган.
Небензя, шунингдек, резолюция жуда тез қабул қилинганлигидан ҳайрон қолганини айтиб ўтган.
«Биз буни АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигининг муваффақиятсизлиги учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ва минтақа давлатлари зиммасига юклашга уриниш деб биламиз. Узоқ давом этаётган кампаниянинг оқибатлари билан курашиш керак», – деди у.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024