Жаҳон | 20:54 / 01.09.2021
8363
1 дақиқада ўқилади

Испанияда кучли сув тошқинлари юз берди

Алканар шаҳрида тунда бошланган кучли жала тушгача давом этган. Тошқинлар автомобиллар ва бошқа буюмларни Ўртаер денгизига оқизиб кетган. 

Испаниянинг Каталония автоном ўлкасида кучли сув тошқинлари юз берди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Алканар шаҳрида тунда бошланган кучли жала тушгача давом этган. Тошқинлар автомобиллар ва бошқа буюмларни Ўрта денгизига оқизиб кетган. 

Каталония метеорология хизматининг маълумот беришича, ушбу вақт ичида бир квадрат метр майдонга 215 литр сув тушган. 

Маҳаллий ҳокимият сув тошқинлари яна юз бериши мумкинлиги боис аҳолини уйларидан чиқмасликка чақирди. Аномал табиат ҳодисаси Мадридда ҳам кузатилди. Бу ерда чақмоқ зарбаси 9 минг мартадан ортиқроқ қайд этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид