Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда “Ида” довули 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Фото: EPA
Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида “Ида” довули сабабли камида 22 киши ҳаётдан кўз юмди. Иккала штатда ҳам давомли ёмғирлар ва тошқинлардан кейин фавқулодда вазият режими эълон қилинди, деб хабар берди NBC телеканали.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, Нью-Йорк штатида 8 киши, Нью-Жерсида 14 киши довул қурбони бўлган.
АҚШнинг миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Нью-Йоркдаги марказий боғда ёғингарчилик миқдори 94 йиллик рекордни янгилади. Ньюаркда эса 62 йиллик рекорд янгиланди.
Тўртинчи хавфлилик даражасидаги “Ида” довули Луизиана штатига 29 августда ёпирилганди. Унинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди. Миллиондан кўпроқ одам электр таъминотисиз қолиб кетганди.
Мавзуга оид
22:54
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025