АҚШ Панжшердаги қаршилик кучларига ёрдам бермаслигини маълум қилди
Пентагон Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучларига ёрдам бермаслигини маълум қилди.
“АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиёти якунланди”, деб айтган Пентагон вакили Жон Кирби. У шу тариқа журналистлардан бирининг АҚШ толибларга қаршилик кўрсатаётган кучларни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги саволига шундай жавоб берган.
Толибларга қарши Афғонистонинг миллий қаршилик фронти кураш олиб бормоқда. Аввалроқ фронт вакиллари Панжшер водийсидаги жанглар вақтида 350 толиб йўқ қилинганини маълум қилганди.
“Толибон” жангарилари Афғонистонда уларга бўйсунмай келаётган ягона вилоят бўлган Панжшерга 2 та асосий йўналишдан - Бағлон вилоятидаги Андараб водийси ва Парвон вилоятидаги Гулбаҳор шаҳридан ҳужум қилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024