Жаҳон | 01:04 / 06.09.2021
4979
1 дақиқада ўқилади

БААда хорижий мутахассислар учун янги визалар жорий қилинди

Фото: Global Look Press

БААда мамлакатга киришни енгиллаштирувчи янги визалар киритилгани эълон қилинди. Ушбу визалар иш берувчидан ҳомийлик кафолатларини олишсиз ишга ариза беришга имкон беради. Янги қоидаларга кўра, БААда ишини йўқотган экспатлар янги иш топиш учун мамлакатда яна 180 кун қолиши мумкин. Бундан ташқари, бундай виза билан БААга келувчи мутахассислар билан бирга уларнинг 25 ёшгача бўлган фарзандлари ҳам келиши мумкин.

Янги виза қоидалари БААнинг хорижий инвесторлар ва малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича дастурининг бир қисми ҳисобланади. Мамлакат яқин 9 йил ичида 150 млрд долларлик хорижий сармояларни жалб қилишни режалаштирмоқда. 2020 йилда БАА хорижий инвесторлар, тадбиркорлар, баъзи соҳалар бўйича юқори малакали мутахассислар учун 10 йиллик “олтин” визалар берилишини эълон қилганди. 

 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид