Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида «Камаз» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 6 сентябр куни соат 16:16 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 101 қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1027-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Камаз» юк машинасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Шундан сўнг дарҳол ҳодиса жойига Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган. Қутқарувчилар томонидан ёнғин соат 17:10 да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида Бухоро вилоятида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Ш.Ғ. бошқарувидаги «Камаз» юк машинаси салон ва кузов қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Дастлабки суриштирувларга аниқланишича, ёнғин «Камаз»га ўрнатилган газ ускунасидаги носозлик натижасида юзага келган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026