Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Cobalt билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
Термиз шаҳрида рўй берган йўл-транcпорт ҳодисасида Cobalt ва Matiz ўзаро тўқнашган. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 7 сентябр куни Термиз шаҳри Алишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган айланма ҳаракатда Cobalt машинаси айланма ҳаракат орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Matiz’нинг орқа ўнг томонидан уриб юборган. Оқибатда Matiz машинаси ағдарилиб кетиб тўнтарилиб қолган.
Қайд этилишича, иккала машинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жиддий тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан МЖтКнинг 134-моддасига биноан ҳолатга оид материаллар тўпланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025