10:30 / 09.09.2021
3703

ERIELL Group: болаларга меҳр улашиб

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30-йиллигига бағишланган байрам кунлари ERIELL Group томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида хайрия тадбири ўтказилди. 

Бу ерда 51 нафар бола тарбияланиб, уларнинг энг кичиги ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган. Уларнинг ҳар бири алоҳида меҳр, эътибор ва парвариш, энг асосийси доимий тиббий назоратга муҳтож. Муассаса директори Тўхтаназарова Гулнора Махмаджоновна у ҳақда сўзлар экан, унга «бизнинг уйимиз», «оиламиз» ва «менинг болаларим» дея таъриф берди. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан тақдирланган, бироқ тарбияланувчилар уни оддийгина қилиб - ойижон деб чақиради. 

«Бола барибир бола-да. Ҳар бир бола меҳр, муҳаббат ва эътиборга ҳақли», – дейди Гулнора Махмаджоновна.

ERIELL Group болажонларнинг эҳтиёжларига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлади, хоҳ у қиммат даволаниш зарурати ёки уларни ихтисослашган муассасаларда сақлаш шароитларини яхшилаш бўлсин. Ўзбекистон Республикасининг «Волонтерлик фаолияти тўғрисидаги» қонунининг 4-моддаси ва «Хайрия тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Компаниялар гуруҳи томонидан Болалар уйи капитал таъмирланди.

«Болалар уйига 1962 йилда асос солинган. Йиллар ўтиб бино эскириб, йиллар давомида таъмирга муҳтож бўлиб келган, – дейди Қибрай тумани Халқ депутатлари кенгаши депутати Мирбоис Зоҳидов. – Рекорд муддат, яъни бир ярим ой давомида ERIELL Group томонидан 0,6 га ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Болалар учун икки қаватли ётоқхона корпуси капитал таъмирланди, ўйин хоналари, хизмат бинолари, ювиниш хоналари тўлиқ янгиланди, мебель, кондиционерлар, ошхона жиҳозлари ва замонавий маиший техникалар келтирилиб, ўрнатилди. Янгиланган бино болажонларимиз ва ходимларимиз учун бирдай манзур бўлишига ишончим комил».

 

Ойна ва эшиклар, муҳандислик коммуникациялари алмаштирилди, бинонинг ташқи қисми таъмирланди, ички безак ишлари амалга оширилди, ёнғинга қарши тизим ва видеокузатув мосламаси ўрнатилди. Ҳудуд ўйин ва профилактика қисмларига ажратилди.

Болалар уйининг ички ҳовлисида янги айвонлар ўрнатилди, йўлакчалар барпо этилди, чим ётқизилди. Маъмурий бино ҳам таъмирланди.

Тарбияланувчиларни янгиланган Болалар уйи биносига кўчириш муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири хайрия акциясига ҳамоҳанг бўлиб, барчага хуш кайфият бахш этди. Қувноқ мусиқа, пуфакчалар шоуси ва аниматорлар иштирокидаги дастур нафақат болалар, балки катталарга ҳам ҳақиқий завқ-шавқ улашди. Туғилганидан бошлаб мисли кўрилмаган қийинчиликларга дуч келган ва бутун ҳаёти давомида туғма нуқсонлар билан курашишга мажбур болаларнинг меҳмонлар ташрифидан боши осмонга етди, уларнинг шодон кулгиси атрофни мунаввар қилди. Совғалар, жумладан ERIELL Group томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган шерча Лео ҳақидаги қизиқарли китобча ҳам болаларнинг самимий қувончига сабаб бўлди.

Тадбир иштирокчилари учун мевалар ва ширинликлардан иборат фуршет ташкил этилди, байрам палови тайёрланди.

«Болалар уйи қарамоғидаги ҳар бир бола биз учун ўз фарзандимиздек қадрли. Биз уларнинг ҳар бири учун шахсан жавобгармиз. Тарбияланувчилар ҳам бошқа ходимлар сингари тарбияланувчиларга худди ўз фарзандидек муносабатда, улардан меҳр ва муҳаббатини дариғ тутмайди, ахир улар тақдир ҳукми билан бундан ҳаётининг илк кунларидан бошлаб маҳрум бўлган. Жамоамиз номидан ERIELL Group’га муассасамизни ободонлаштириш ишларига қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдираман. Меҳрибонлик, эзгулик, ғамхўрлик ва ўзгалар дардига шерик бўлиш ҳаётдаги энг муҳим фазилатлардан», – деди Гулнора Махмаджановна.

APLA жамоат бирлашмаси, Тошкент вилояти ихтисослашган болалар уйи, «Меҳрибонлик» ижтимоий кўмак жамияти, Республика ихтисослашган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази устидан патронажни амалга оширувчи ERIELL Group «Эзгулик улаш» лойиҳаси доирасидаги хайрия тадбирларини давом эттиради.

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

 
Top