Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада наркокартел бошлиғини қўлга олиш чоғида 13 киши ҳалок бўлди
Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ҳарбийлар ва прокуратура ходимларига жиддий қаршилик кўрсатган.
Мексикадаги Нуэво-Ларедо шаҳрида «Лос Сетас» наркокартели бошлиқларидан бири Мартин Родригес Барбозани қўлга олиш операцияси қуролли тўқнашувга айланиб кетди, деб ёзади el Financero газетаси.
Хабар қилинишича, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ҳарбийлар ва прокуратура ходимларига жиддий қаршилик кўрсатган.
Барбоза қўлга олиниш вақтида картелнинг камида 10 нафар аъзоси ва уч нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.
«Лос Сетас» жиноий гуруҳи 2007-2008 йилларда Мексикада ташкил топган, аммо 2010 йилларда Гватемала ва Ҳондурасда кучли таъсирга эга бўлган.
Мавзуга оид
08:48 / 23.05.2026
ЕИ Мексикага 5 млрд евро инвестиция киритади
23:04 / 03.03.2026
Мексикада наркокартел етакчиси «Эл Менчо» олтин тобутда дафн этилди
21:30 / 03.03.2026
ФИФА президенти Мексика жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёрлигига ишонч билдирди
23:00 / 24.02.2026