Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
9 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Марказий банкнинг расмий релизига кўра, жорий йилнинг ўтган 8 ойида мамлакатда иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши давом этиб, аксарият тармоқларда ўсиш кўрсаткичлари пандемиягача бўлган даражага етган.
МБ бошқарувининг охирги йиғилиши 29 июлда бўлиб ўтганди, унда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг июл ойидаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжуманида йил охиригача инфляция 10 фоизгача туширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:13 / 21.01.2026
Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредитлар бўйича янги тартиб жорий этилди
20:16 / 17.01.2026
“Yangi bank”ни тугатиш комиссияси иш бошлади
11:59 / 15.01.2026
Yangi bank'нинг лицензияси бекор қилинди
19:58 / 14.01.2026