Бу ўзгаришлар Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сонли қарорига асосан киритилди.
Асосий ўзгаришлар

Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидаги нақд валютани олишларига қўйилган чекловни бекор қилди. 22 апрелдан 46¹-банд қўшилди. Унда банк қайси ҳолатларда нақд чет эл валютасини мижозларнинг ҳисобварақларидан бериши мумкинлиги кўрсатилган.
Жисмоний шахсларга ҳисобварақларидаги маблағ доирасида нақд чет эл валютаси чекловларсиз берилади. Бу агар доллар ҳисобварағида 50 минг доллар бўлса, мижоз битта транзакция орқали ҳамма маблағни ечиб олиши мумкин дегани.
Юридик шахслар нақд валютани фақат иккита ҳолатда олишлари мумкин.
- устав фондига жисмоний шахслар томонидан илгари киритилган валюта маблағларини қайтаришда;
- ходимларни Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операцияларда.
Хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳам нақд валютани шу асосда олишлари мумкин: ходимларни хизмат сафарига юборишда. Дипломатик ваколатхоналар бошқа мақсадлар учун валютани банкларга расмий хат асосида олишлари мумкин.
Банклар шикастланган купюраларни муомаладан чиқаради
39-бандга хатбоши қўшилди: банклар томонидан 37 ва 38-бандларда кўрсатилган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўймайди.
Илгари банк мижозга қайтим сифатида, ҳисобварақдан ечиб беришда ёки айирбошлаш пайтида ёпиштирилган, йиртиқ ёки майда доғлари бор купюрани бериши мумкин эди. Бундай банкнота расман қонуний тўлов воситаси ҳисобланарди. 22 апрелдан бошлаб шикастланиш белгилари бор барча купюралар банк томонидан инкассога юборилади. Мижозга фақат тоза банкноталар берилади.
Қуйидаги шикастланиш белгиларига эга банкноталар муомалага чиқарилмайди:

















