Мисрда коронавирусга чалинган сайёҳлар бепул даволанади
Мисрга келгач ёки у ерда дам олиш вақтида коронавирусга чалинган хорижий сайёҳларнинг даволаниши учун кетадиган тиббий харажатларни давлат қоплаб беради. Бу ҳақда Мисрнинг туризм ва қадимийликлар вазири Холид ал-Ананий маълум қилди.

Фото: Chris McGrath/Getty Images
“Агар Мисрга келган сайёҳ коронавирусга чалинса, бу муаммони ҳал қилишнинг икки йўли бор. Агар касаллик оғир шаклда кечмаётган бўлса, унда меҳмонхона бемор ҳақида соғлиқни сақлаш ва туризм вазирликларига хабар қилади. Сайёҳ меҳмонхонада алоҳида хонага жойлаштирилиб, у ерда ўзи ва атрофидагилар (агар касаллик аломатлари бўлса) меҳмонхона ҳисобидан даволанади”, деб айтган вазир.
Унинг таъкидлашича, иккинчи вариантга кўра, касаллик оғир шаклда кечса, унда сайёҳ шифохонага ётқизилади ва даволаш соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобидан олиб борилади.
Ал-Ананий Миср ЖССТ тавсия қилган вакциналар билан эмланганларни қабул қилишини эслатиб ўтган.
Айни вақтда Мисрга QR-кодга эга тўлиқ эмланганлик ҳақидаги сертификат (вакцинанинг иккинчи компоненти сафардан энг камида 14 кун олдин киритилган бўлиши керак) ёки Мисрга келишдан олдидан 72 соат ичида олинган манфий ПЗР-тест билан кириш мумкин. 6 ёшгача болаларга ҳеч қандай тиббий маълумотнома шарт эмас. Агар сайёҳда эмланганлик сертификати ёки ПЗР-тест бўлмаса, унда у аэропортда 30 долларга тестдан ўтиши имконияти мавжуд.
Шунингдек, барча сайёҳлар самолёт бортида тиббий декларация формасини (Health Declaration Form) тўлдиришлари лозим бўлади.
Мавзуга оид

14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди

02:18 / 10.05.2025