Жаҳон | 19:50 / 13.09.2021
5567
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги турмадан юзлаб маҳбуслар қочиб кетди

Нигериядаги турмага уюштирилган қуролли ҳужумдан кейин у ердан 240 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда мамлакатнинг ахлоқ тузатиш муассасалари хизмати вакилига таяниб Channels Television телеканали хабар берди.  

Телеканал маълумотларига кўра, номаълум қуролланган шахслар 12 сентябрь яримтунда турмага ҳужум қилиб, соқчилар билан отишмага киришган. Ҳужум вақтида турмада 294 маҳбус сақланган ва улардан 240 нафари қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Айни вақтда қочоқларни тутиш бўйича амалиёт олиб борилмоқда ва воқеа сабаблари тергов қилинмоқда.

Телеканалнинг таъкидлашича, турма 2008 йилда очилган ва 200 кишига мўлжалланган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид