23:46 / 15.09.2021
6718

Байден коронавирусга қарши қайта эмланиши айтилди

Жен Псакининг эслатишича, мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги мутахассислари коронавирусга қарши қайтадан эмланиш зарурлиги тўғрисида айтишган.

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

АҚШ президенти Жо Байден имконият пайдо бўлиши билан коронавирусга қарши қайтадан эмланади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

«Ҳа, бу жараён маъқулланиши биланоқ», — деди Псаки.

У августда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги мутахассислари коронавирусга қарши қайтадан эмланиш зарурлиги тўғрисида айтишганини эслатиб ўтди.

Аммо ушбу қарор ҳозирда АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ халқаро олимлар гуруҳи коронавирусга қарши қайтадан эмлаш ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкинлигини билдирганди.

Уларнинг фикрича, агарда бустер доза (учинчи эмлатма) организмга жуда эрта ёки жуда тез киритилса, миокардит ёки Гийена-Барре синдромига сабаб бўлиши мумкин.

Top