21:55 / 16.09.2021
17788

Афғонистонда “Толибон” шакллантирган янги ҳукуматнинг илк йиғилиши ўтди

Афғонистонда “Толибон” ҳаракати шакллантирган вақтинча ҳукуматнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Афғонистон ислом агентлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, Афғонистондаги янги ҳукумат раҳбари Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд раислигида ўтган йиғилишда мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазият муҳокама қилинган. Бундан ташқари, тегишли вазирликларга Афғонистонда, айниқса пойтахт Кобулда хавфсизлик ортидан назоратни кучайтириш вазифаси топширилган.     

Йиғилиш иштирокчилари мамлакатда молиявий инқирознинг янада ёмонлашиши олдини олиш учун шошилинч иқтисодий чоралар қабул қилиниши зарурлигига эътибор қаратишган.

Афғонистон ҳукумати аъзолари “Толибон”га қарши кураш олиб борилган Панжшер вилояти аҳолисига ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишган. Йиғилиш иштирокчилари ушбу вилоятга инсонпарварлик ёрдами юборишга ва вилоятдаги вазиятни ёритишда ОАВ вакилларига қўйилган тақиқни олиб ташлашга қарор қилишган. 

Толиблар Афғонистонда ўтиш ҳукумати шакллантирилганини 7 сентябрда эълон қилишганди. 

Top