Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ERIELL Group: Ўзбекистон маданий меросининг 3000 йиллигини нишонламоқда
ЮНЕСКО кўмагида ўтказилаётган форум доирасидаги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг V анъанавий конгресси.

Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги доирасида Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» V юбилей Конгресси бўлиб ўтди. Тадбир республиканинг 3 та шаҳри – Тошкент, Хива ва Нукусда ўтказилди.
Маданий мерос ҳафталигининг муҳим ҳодисаларидан бири Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра ва ЮНЕСКО кўмагида ташкил этилган «Марказий Осиё тамаддунлар чорраҳасида» халқаро маданий форуми доирасида ўтказилди.

Конгресс мазкур йўналишда дунёдаги энг йирик маданий воқелик ҳисобланиб, вазифалари Ўзбекистоннинг манускриптлари ва бошқа маданий мерос артефактларини бутун дунёдаги музейлар, кутубхоналар ва университетлардан излаш ва йиғишдан иборат бўлган Бутунжаҳон жамиятининг беш йиллик юбилейига бағишланади. Ҳозирги вақтга келиб Жамият томонидан қадимий ҳужжатларнинг факсимилеларини ўз ичига олувчи 50 та жилд, шунингдек 1000 дан зиёд мақола ва чиқишлар чоп этилди. У 35 та мамлакатдан 200 дан ортиқ музей билан алоқаларни йўлга қўйган. Бутунжаҳон жамиятининг аъзолари таркибига қарийб 350 нафар халқаро олим ва тадқиқотчилар киради.

Ҳамкорлар – лойиҳага асос солинган вақтдан бери уни қўллаб-қувватлаб келаётган Ўзбекистоннинг ERIELL Group ва Enter Engineering компаниялари унинг муваффақиятида ҳал қилувчи роль ўйнади. Бутунжаҳон жамияти Компаниялар гуруҳининг:
- дунёнинг ўнлаб мамлакатларида 50 дан ортиқ тадбирни ўтказиш;
- буюк қадим Шарқ қўлёзмаларининг эълон қилинадиган еттита ноёб факсимиле нусхаларини чоп этиш;
- тадқиқот ва илмий ишлар олиб бориш учун чет элга юзлаб хизмат сафарларини қўллаб-қувватлаш;
- тарихий экспонатлар ва қўлёзмаларни сақлаш учун илғор илмий технологияларни жорий этиш учун «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумига кирувчи 50 та ноёб иллюстрацияли китоб-альбомларни чоп этишга қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Конгресснинг аҳамиятини қайд этган ҳолда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов қуйидагиларни қайд этди:
«Мазкур лойиҳа – жамоат, давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги, шунингдек Янги Ўзбекистонда ижтимоий масъулиятли бизнеснинг ёрқин намунасидир. Бугун бешинчи Халқаро конгресс ўз ишини якунлаётган пайтда Жамият аъзолари ўз мурожаатларида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматига мазкур умумдунёвий ҳаракатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва бой маданий меросни сақлаш ва ўрганиш масалаларига қаратган эътибори учун миннатдорлик билдирди. Биз шунингдек нафақат лойиҳамиз ҳамкори, балки бизнинг шеригимиз ва лойиҳани амалга оширишда фаол иштирок этган ERIELL Group ва Enter Engineering ҳамда уларнинг Бошқаруви Раиси Бахтиёр Фазиловга миннатдорлик изҳор этамиз».
Марк Боннел, «Авиценна-Франция» халқаро ассоциацияси президенти:
«Биз Ўзбекистон Президенти ўз мамлакати маданий меросини нақадар асраб-авайлаётгани ва унга эҳтиёткорона муносабатда эканидан ҳайратдамиз. Конгресс ва лойиҳанинг бошқа тадбирлари – беқиёс аҳамиятга эга дунё миқёсидаги воқеликлардир. Бироқ, республика Ҳукумати ва Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарварлари бўлган ишбилармонларнинг жиддий эътиборисиз уларни амалга ошириш мушкул бўлар эди. «Ўзбекистон маданий мероси дунё коллекцияларида» лойиҳаси ERIELL Group ва Enter Engineering томонидан қўллаб-қувватлагани юксак эътирофга лойиқ. Ишончим комилки, бундай шериклар билан биз жуда зўр натижаларга эришамиз ва янги уфқларни кашф қилишга муваффақ бўламиз».

Бахтиёр Фазилов, ERIELL Group ва Enter Engineering Бошқаруви Раиси:
«Конгресс дунёдаги шундай миқёсдаги маданий тадбирлардан энг йиригидир ва биз улкан фахр ва ифтихор туйғулари билан Жамиятга асос солинган йилдан бошлаб унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз.
Олимлар, бизнес вакиллари, ЮНЕСКО сингари етакчи халқаро ташкилотлар ўртасида тўлиқ хайрихоҳлик ва бизнинг дунёга юзланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз ҳамда бутун инсониятнинг бойлиги ҳисобланган Ўзбекистон маданий мероси билан ўртоқлашишга интилишимизда муштараклик мавжуд».
Александр Вильгельм, Mueller & Schindler Publishing House (Австрия) нашриёти маркетинг ва ривожланиш бўйича вице-президенти:
«Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг бир қисми бўлиш биз учун улкан шараф. Бутунжаҳон жамиятининг қадимий ва ўрта аср қўлёзмаларнинг аниқ нусхаларини излаш, ўрганиш ва қайта яратиш бўйича тадқиқот амалиёти юксак ҳурматга сазовор ҳамда ўз мақсадлари ва кўлами бўйича беқиёс. Маданий мерос бўйича чоп этилган 50 та жилд, шунингдек биз Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда ва ERIELL Group ва Enter Engineering кўмагида яратиш бахтига муяссар бўлаётган факсимиле нашрлари – бу нафақат Ўзбекистон халқи, балки дунё ҳамжамияти учун ҳам беқиёс неъматдир».
ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
12:59 / 29.12.2022
ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди
12:44 / 02.12.2022