Ўзбекистон | 16:08 / 17.09.2021
8358
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари августда ҳам кўпайди

Олтин-валюта захиралари ўтган ой 1 млрд долларга кўпайган бўлса, 1 сентябрда захиралар 0,3 млрд долларга ошди. 

Фото: Shutterstock

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aвгустда ҳам захиралар 1 млрд долларга ошиб, 35,1 млрд долларга тенг бўлганди.

Рақамлар сентябрда олтин-валюта захиралари 0,3 млрд долларга етганини кўрсатади.

Бунда олтин миқдори 0,3 млрд долларга ошиб, 21,8 млрд долларга етган (таққослаш учун: августда 1 млрд долларга ошиб, 21,5 млрд долларга етганди).

Захираларнинг ўсиши ўтган ойлардаги каби фақат олтиннинг соф физик ҳажми эвазига юз берди. Ўтган ойда ҳам айни шу тенденцияни кузатиш мумкин.

Маълумотлар хорижий валютадаги активлар камайганини кўрсатади. Aвгустда 13,1 млрд доллар бўлган активлар, сентябрга келиб 12,4 млрд долларга етди, бу 700 минг долларга активлар камайганини кўрсатади.

Йил бошидан бери валютадаги активлар 1,9 млрд долларга камайган. 

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга кўпайгани маълум қилинганди

Мавзуга оид